07:32 / 09.08.2023
1975

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири президент маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов давлат раҳбари маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашди.

Фото: Dunyo

«Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Сума Чакрабарти жаноблари билан самимий ва самарали учрашув ўтказдик», –деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг кенгаяётган инвестициявий салоҳиятини дунё миқёсида янада тарғиб қилишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг кенг кўламли кун тартиби юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Сума Чакрабарти 2020 йил 1 октябрдан буён Ўзбекистон президентининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келмоқда. У 2012 йил июлидан 2020 йил июлигача Европа тараққиёт ва тикланиш банки президенти лавозимида ишлаган.

Top