Швейцарияда кассир 1 млн доллар ўғирлагани маълум бўлди: у 11 йил чипталар орқали фирибгарлик қилиб келган
Кассир аёл шубҳа-гумонга сабаб бўлмаслик, ички назоратни четлаб ўтиш учун бир нечта ҳийла-найрангдан фойдаланган.
Швейцариянинг Базел шаҳри яқинидаги Beyeler Foundation санъат музейи кассири 1 миллион доллардан ортиқ маблағни ўғирлаб ўзлаштириб юборгани бўйича айбдор деб топилди. Бу ҳақида The New York Times хабар берди.
У музейга ташриф буюрувчилар томонидан сотиб олинган чипталар пулларини ёнига олиб қолиш орқали бу ўғриликни амалга ошириб борган. 4 август куни суд кассир аёлни айбдор деб топган.
Исм-шарифи сир тутилган 54 ёшли кассир аёл 2008–2019 йилларда музей кассасидан 1,1 миллион доллардан ортиқ маблағни ўзлаштириш учун турли найрангларни ишлатган.
«Сизни фош қилишмаганида, эҳтимолки, ҳозир ҳам худди шу тарзда давом этаётган бўлардингиз», — деган суд ишига раислик қилган судья Марcия Штуки.
Кассир аёлга 3 йил-у 7 ойлик қамоқ жазоси ҳамда 3600 доллар жарима жазоси тайинлаган. Шунингдек, ўғирланган пулларни ҳам музейга қайтариш мажбурияти юкланган.
У буни қандай уддалаган?
Кассир шубҳа-гумонга сабаб бўлмаслик, ички назоратни четлаб ўтиш учун бир нечта ҳийла-найрангдан фойдаланган.
Жумладан, у чипталар сотувида компьютер тизими ишдан чиққан вақтдан унумли фойдаланган. Аёл тизим ишдан чиққан вақтларда қўлда сотилиши белгиланган чипталарни ўзида сақлаб юрган. Вақти келганда уларни нақдга сотиб, пулини ўзида қолдираверган.
Шунингдек, у битта чиптани икки марта сотиш усулини ҳам ўйлаб топган. Аввалига ҳақиқий билетни сотган, иккинчи мартада бўлса, у тўлов учун квитанцияни бериб, чипта чиқарадиган принтер ишламаётганини баҳона қилган. Бу эса кассир аёлга яхшигина миқдордаги маблағни ўзлаштиришга ёрдам берган.
Аёл 2019 йилда фирибгарликда айбланади. У ҳамкасблари томонидан сотилган чипталарни бекор қилиб, зарарни қоплаб беради. Бироқ кассирнинг ҳамкасбларидан бири бекор қилинган чипталарда аёлнинг ҳуснихатини таниб қолади. Бу ўз навбатида ички назорат вақтида текширувчиларда шубҳа келтириб чиқаради.
Базел прокуратураси аёлнинг банкдаги ҳисоб рақамини текшириб, таҳлил қилиб чиқади. Аёл банкдаги ҳисобидан йилига 170 минг долларгача маблағ олгани маълум бўлади. Расмийларга кўра, кассир ўғриликни 2008 йил августида, ишга келган вақтидан бошлаган. 2012 йилда эса у музей кассири лавозимига ўтган. Фирибгарлик шу тарзда давом этган.
Қайд этилишича, кассир аёлнинг ўғрилиги чипталардан тушган умумий даромаднинг 1 фоизига тенг бўлган.
Beyeler Foundation Швейцариядаги энг кўп ташриф буюриладиган музейлардан бири ҳисобланади. Катта ёшлилар учун кириш чиптаси нархи 29 долларни ташкил қилади. Маълумотларга кўра, 2022 йилда музейга 364 минг киши ташриф буюрган.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
17:44 / 14.01.2025
ЕИ давлатлари Швейцариянинг «ҳарбий Шенген»га қўшилишини маъқуллади
09:35 / 13.01.2025
Швейцария Путин ва Трамп учрашувини ўтказишга тайёр
19:11 / 29.11.2024
Швейцариянинг Lombard Odier банки Гулнора Каримова иши бўйича пул ювишда айбланди
13:11 / 23.11.2024