Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрнинг Порт-Саид шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилиши кутиляпти
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Мисрнинг Порт Саид минтақаси раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Фото: Савдо-саноат палатаси
Музокаралар давомида Порт-Саид шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг савдо уйини очиш таклифи билдирилди. Бу Ўзбекистон-Миср товарлари ва хизматларини импорт ҳамда экспорт қилиш учун марказ бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг мазкур ташаббуси ҳаётга татбиқ этилиши натижасида, келгусида мамлакатдан Африка, Европа ва Осиё мамлакатларига товарларни экспорт қилиш имконияти яратилади.
Порт Саид губернаторининг ўринбосари Саид Амро Усмон ўз нутқида ушбу лойиҳани амалга оширишдан манфаатдор эканини таъкидлади. Унинг айтишича, Ўзбекистон маҳсулотларини Порт-Саид орқали Миср, Африка ва Европага олиб кириш энг мақбул вариант.

«Чунки Порт Саидда логистика учун барча зарур шароитлар, жумладан, омборхона, транспорт коммуникациялари ва хорижий инвестициялар учун имтиёзлар мавжуд. Шу сабабли биз Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг савдо уйини ташкил этиш ташаббусларини амалга ошириш учун ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрмиз», деди у.
Учрашув якунида томонлар Савдо уйини ташкил этиш бўйича барча масалаларни атрофлича ўрганиш ва лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш мақсадида қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олди.
Мавзуга оид
09:02 / 12.03.2026
Ўзбекистонда хорижий корхоналар асосан савдо соҳасида фаолият юритмоқда
08:00 / 20.02.2026
Хитойнинг 2025 йилги савдо харитаси: АҚШ етакчи, Осиё тезлашмоқда
13:40 / 31.01.2026
Тошкент ва Фарғона савдо хизматларида юқори кўрсаткич қайд этди
09:31 / 28.01.2026