ЎзА хабарига кўра, Садриддин Эшонқулов судьялик ваколати муддати даврига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

Абдуҳалим Аҳмедов – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти маъмурий судининг раиси лавозимига;

Тўрабек Қодирқулов -  судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти маъмурий судининг раиси лавозимига;

Ғолибжон Давлатов – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти маъмурий судининг раиси лавозимига;

Алишер Абдураҳмонов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.