Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода тарихий обидаларга вертолёт турлари ташкил этилиши мумкин
Uzbekistan Helicopters бундай имкониятини ўрганиб чиқмоқда.
Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Бўронтепа қўрғони ёнидаги Варахша массивида жойлашган қадимий ёдгорликка вертолёт тури ташкил этилиши мумкин.
- Бухоро вилоятида «Bukhara Desert Oasis & Spa» мажмуасида вертолёт турларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқяпмиз», деди Uzbekistan Helicopters корхонаси раҳбари Сардор Нормуҳаммедов. - Қилинаётган тадбирлар вилоятга туризм оқимини янада оширади. Маҳаллий ва чет эл сайёҳлари учун дунё стандартларига жавоб берадиган мукаммал бир маҳсулот тақдим этади.
Қайд қилинишича, Бухоро вилоятига 2022 йилда уч ярим миллион сайёҳ келган, 2025 йилда бу кўрсаткични ўн миллионга етказиш режалаштирилган.
Бўронтепа ёдгорлигини туризм чорраҳасига айлантириш йўналишида ҳам ишлар бошлаб юборилган. Ушбу маскандан Хоразм ва Самарқанд шаҳарларига вертолёт ва самолёт рейслари йўлга қўйилиши ҳам режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
17:59 / 24.06.2026