Россия Бразилияга Пригожиннинг ўлимига сабаб бўлган ҳалокатни текширишга рухсат бермади
Россия «Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожиннинг Embraer Legacy 600 самолёти ҳалокатини текширишда бразилиялик мутахассислар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди.

Фото: REUTERS/Marina Lystseva
Россия томони Бразилия Авиаҳалокатларини текшириш ва олдини олиш марказига (CENIPA) «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) асосчиси Евгений Пригожиннинг ўлимига сабаб бўлган Embraer Legacy 600 самолёти ҳалокати бўйича ҳозирча халқаро қоидаларга мувофиқ текширув ўтказишни режалаштирмаганини маълум қилди. Бу ҳақда 29 август, сешанба куни Reuters хабар берди.
Бразилия идорасига жавоб аввалроқ тергов ҳаракатларида иштирок этиш ҳақидаги сўровга мувофиқ тақдим этилган. Пригожин фойдаланган Embraer бизнес-жети ишлаб чиқарувчиси Бразилия компанияси бўлиб, шуни инобатга олган ҳолда Бразилия терговда ёрдам беришни таклиф қилди, деб ёзади Reuters. Шу билан бирга, CENIPA бундай ҳамкорлик «авиация хавфсизлигини яхшилашга» ёрдам беришини таъкидлади, аммо бу фақат халқаро қоидаларга мувофиқ текширув ўтказилган тақдирдагина рўй бериши мумкин.
Reuters агентлигининг қайд этишича, Росавиация CENIPA’га рад жавоби беришга ҳақли, чунки Пригожиннинг самолёти халқаро эмас, балки ички рейсни амалга оширган. Бразилия томони келажакда ушбу турдаги самолётлар билан юзага келиши мумкин бўлган ҳодисаларнинг олдини олишга интилмоқда, бироқ россиялик ҳамкасбларининг хатти-ҳаракатлари CENIPA ва самолёт ишлаб чиқарувчиси Embraer учун қийинчиликлар туғдирмоқда, дея таъкидлайди агентлик. Россиянинг Бразилия таклифини қабул қилишдан бош тортиши «шаффоф тергов бўлмаслигини» кўрсатади, деди Reuters манбаси, авиаҳалокатларни текшириш бўйича эксперт Жефф Газзетти.
Пригожиннинг дафн маросими белгиланган ҳарбий жараёнларсиз ўтди
23 август куни авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган «Вагнер гуруҳи» асосчисининг дафн маросими 29 август куни Санкт-Петербургдаги Порохов қабристонида бўлиб ўтди. У билан хайрлашув ёпиқ форматда ўтказилди.
«Вагнер» ёлланма аскарлари ва Пригожиннинг бошқа тарафдорлари дафн маросимига таклиф қилинмаган - ОАВ хабарларига кўра, маросимда фақат унинг яқинлари иштирок этган. «Вагнер» ХҲК раҳбарини дафн этиш пайтида ҳарбий одатларга ҳам риоя қилинмаган, аслида эса, президент фармонига кўра, Россия Қаҳрамони унвонига эга бўлган одамларнинг дафн маросими тегишли жараёнлар билан ўтиши керак.
Исёндан икки ой ўтгач юз берган авиаҳалокат
Евгений Пригожинга тегишли бизнес-жет Москвадан Санкт-Петербургга кетаётганда Твер вилоятида ҳалокатга учради. Самолёт бортида уч нафар экипаж аъзоси ва етти нафар йўловчи, жумладан Пригожиннинг ўзи ва «Вагнер» ХҲК асосчиларидан бири Дмитрий Уткин бўлган.
Оммавий ахборот воситаларида самолёт қулаши сабабларининг версиялари орасида бортда бомба портлаши ва зенит-ракета билан уриб туширилиши бор.
Аксарият сиёсий таҳлилчилар Россияда воқеадан роппа-роса икки ой олдин ҳарбий исён уюштирган Пригожиннинг ўлимига махсус хизматлар алоқадор деб ҳисоблаяпти.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп 48 соат ичида уч етакчи билан мулоқотда муваффақиятсизликка учради – ОАВ
Жаҳон | 18:23
-
Тошкентда ўзини ИИВ мансабдори сифати таништириб, пул ундирмоқчи бўлган адвокат ушланди
Жамият | 17:38
-
Черниҳив областидаги фожиа: ўт ўчирувчи ўз уйи дрон зарбасига учрагани устидан чиқди
Жаҳон | 17:35
-
Қашқадарёдаги «Лангар ота» масжиди АҚШ элчихонаси маблағлари ҳисобидан қайта таъмирланди
Ўзбекистон | 17:29
Мавзуга оид

18:23
Трамп 48 соат ичида уч етакчи билан мулоқотда муваффақиятсизликка учради – ОАВ

13:45
СБУ «Паутина» операциясининг янги кадрларини кўрсатди

13:40
Кремл: Россия меморандуми можаро асосий сабабларини бартараф этишга қаратилган

11:35