Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда мактаб директори зўравонликка учради, ҳоким унинг ҳолидан хабар олди
Сариосиё туманидаги 28-сон мактаб директори Умида Турсунова зўравонликка учради. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов уни кўргани шифохонага борди ва зўравонлик билан боғлиқ ишни назоратига олди.
Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги 28-сон мактаб директори Умида Турсунова зўравонликка учради.
Вилоят прокуратураси хабарига кўра, мактабда ишлайдиган ўқитувчилардан бирининг эри унга нисбатан куч ишлатган. Бунга дарс соатларининг камайтирилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Умида Турсунова турли тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Унинг аҳволи барқарор экани таъкидланмоқда.
Ҳолат бўйича Сариосиё тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга шикаст етказиш) 2-қисми ва 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Қайд қилинишича, жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бемор ҳолидан хабар олиш учун туман тиббиёт бирлашмаси шифохонасига борган. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, Умида Турсуновага Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали мутахассислари томонидан зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Шу билан бирга, ҳоким ҳам унинг тўлақонли даволанишини ўз назоратига олгани айтилмоқда.
Бундан ташқари, Улуғбек Қосимов мактаб директорига нисбатан зўравонлик қилган шахснинг қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилиши таъминланишини ҳам ўз назоратига олганини маълум қилган.
Мавзуга оид
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026