Ўзбекистон | 11:27 / 14.09.2023
107646
2 дақиқада ўқилади

Ижоднинг сиёсатдан устунлигини исбот этиб кетган ҳофиз — Шерали Жўраев шахсиятига чизгилар 

Ҳар сафар бу дунёдан кўз юмиб, чин дунёга риҳлат қилган инсонлар ҳақида ўйларкансиз, шоир, драматург ва адабиётшунос Мақсуд Шайхзоданинг қуйидаги тўртлиги эсга тушади:

Умрлар бўлади,

Тириклигида ўликдир.

Ўлимлар бўладики,

Ўлган одам тирикдир.

Шоир айтмоқчики, юз йил умр кўриб ҳам савоб иш қилмаган, ўзидан кейин иймон-эътиқодли фарзанд, шогирдлар қолдирмаган, эл-у юрт, халқига фойдали амаллар қилмаган, битта ниҳол экмаган инсонлар кўп бўлади.

Лекин яна шундай инсонлар бўладики, улар берилган умрни савоб ишларга бағишлайди, фаолияти, улкан ижоди ва ўлмас асарлари билан дунёдан кўз юмгач ҳам инсонлар қалбида абадий тирик яшайди.

Миллий қўшиқчилик санъатининг атоқли намояндаси, устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраев ўзининг 77 йиллик умри давомида қилган эзгу амаллари, кўп йиллик самарали ижоди ва ўзбек миллий қўшиқчилигида яратган ўз ижодий мактаби билан инсонлар қалбида ўчмас из қолдирди.

Kun.uz ҳофизнинг яқинлари, сафдошлари, шогирд ва мухлислари иштирокида Шерали Жўраев хотирасига бағишланган кўрсатув суратга олди. Қуйида ушбу кўрсатувни томоша қилишингиз мумкин.

Муаллиф:
Илёс Сафаров 

Тасвирчилар:
Абдуқодир Тўлқинов,
Шоҳрузбек Абдурайимов,
Нуриддин Нурсаидов. 

Монтаж устаси: Нуриддин Нурсаидов.

Мавзуга оид