Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Кўрфаз давлатларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширади
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва КАДҲК бош котиби Жидда шаҳрида бўлиб ўтган «Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё» биринчи саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасем Муҳаммад Ал-Будаивий билан учрашди.
«Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасем Муҳаммад Ал-Будаивий жаноблари билан биргаликда «Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё» олий даражадаги биринчи саммити давомида эришилган барча келишувларни рўёбга чиқаришга эътибор қаратдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Ушбу тузилмага аъзо мамлакатларнинг барчаси муҳим савдо ва инвестициявий ҳамкорлар ҳисобланади. Қайд этилишича, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инновацион ва илғор технологияларни жорий этиш, туризмни ривожлантириш устувор вазифалардан бири бўлиб қолади. Мулоқот давомида Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши давлатларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш йўллари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон президенти 19 июл куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» форматидаги давлат раҳбарларининг биринчи саммитида иштирок этган эди. Саммит иштирокчилари «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» форматидаги навбатдаги олий даражадаги учрашувни Самарқанд шаҳрида ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлади.
Мавзуга оид
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
20:49 / 18.04.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
15:28 / 09.04.2026