Статистика агентлиги 2023 йилнинг январ-август ойларидаги саноат ишлаб чиқариши бўйича маълумотларни эълон қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг дастлабки 8 ойи давомида газ қазиб олиш ҳажми 31,39 млрд куб метрни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,26 млрд куб (2022 йилнинг январ-июнь ойларида 34,65 млрд куб метр бўлган) ёки 9,4 фоизга қисқарган.
2023 йилнинг январ-август ойларидаги газ қазиб олиш кўрсаткичлари:
- Январ – 4,31 млрд куб;
- Феврал – 3,85 млрд куб;
- Март – 4,16 млрд куб;
- Апрел – 3,94 млрд куб;
- Май – 3,6 млрд куб;
- Июн – 3,7 млрд куб;
- Июл – 3,9 млрд куб;
- Август – 3,92 млрд куб.
Маълумот учун, 2022 йилда ҳам газ қазиб олиш 53,8 млрддан 51,66 млрд куб метргача ёки 4 фоизга камайганди.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда газ қазиб олишнинг қисқариши ва ички бозорда талаб ортиб бораётгани сабабли хорижга табиий газ сотиш жиддий қисқартирилди. Хусусан, 2020 йилда Россияга экспорт бутунлай тўхтатилди.
Хитойга газ экспорти ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қисқарган. Хусусан, январ-август ойларида Хитойга 370,57 миллион долларлик табиий газ экспорт қилинган, бу 2022 йилги кўрсаткичдан 40 фоизга кам. Аксинча, Энергетика вазирлиги берган маълумотларга кўра, жорий йилнинг октябр ойидан бошлаб Ўзбекистон Россиядан кунига 9 млн куб метр газ импорт қилишни бошлайди. Йиллик ҳажм тахминан 2,8 миллиард куб метрни ташкил қилади. Шунингдек, “UzGazTrade” va “Turkmengas” компаниялари ўртасида йилига 2 млрд куб метргача туркман газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича қисқа муддатли шартнома имзолангани ҳам














