2023 йил 1 октябр ҳолатига Тошкент шаҳрида яшовчи доимий аҳоли сони 3 млн 20,5 минг кишини ташкил этган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, шундан эркаклар - 1,4 млн кишини, аёллар - 1,5 млн кишини ташкил этган. 

Пойтахт аҳолиси сони илк бор 1960 йилда 1 миллион, 1985 йилда 2 миллион, ҳозирги кунга келиб 3 миллиондан ошди.

Бундан олдин Тошкентда аҳолиси сони энг кўп туман маълум қилинганди.

Шаҳар ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатганки, энг кўп аҳоли сони Олмазор туманида бўлиб, 395 минг кишини ташкил этган.