Хоразмлик амалдорлар иши: Ойбек Машарипов ва Анвар Курязов суд залидан қамоққа олинди
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати аппеляция инстанцияси томонидан Ойбек Машариповга ва Янгиариқ туман ФВВ собиқ бошлиғи Анвар Курязовга нисбатан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Уларнинг ҳар иккиси суд залидан қамоққа олинган.
Бугун, 3 ноябр куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати аппеляция инстанцияси томонидан педофилияда айбланган собиқ амалдор иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов ўз Facebook саҳифасида маълум қилди.
“Ҳозиргина Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати аппеляция инстанциясида Хоразм вилояти Адлия бошқармаси собиқ раҳбари Ойбек Машарипов ва Янгиариқ тумани ФВВ собиқ бошлиғи Анвар Курязовга нисбатан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади”, – деб ёзди ҳуқуқ фаоли.
Ўтказилган суд иши бўйича Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов ҳам расмий ахборот берди.
“Бугун Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида А. М. (1979 йилда Нукус шаҳрида туғилган, Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган) ва А. Қ. (1984 йилда Янгиариқ туманида туғилган, Янгиариқ тумани Фавқулотда вазиятлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) га оид жиноят ишини апелляция тартибида янгидан кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2023 йил 3 ноябрдаги ҳукми билан жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ҳукмининг А. М. ва А. Қ. га оид қисми бекор қилиниб, судланувчилар А. М. ва А. Қ. Жиноят кодексининг олдинги таҳрирдаги 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми ва 128-1-моддаси (ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсга моддий қимматликлар бериш ёхуд уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди ва Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида уларнинг ҳар бирига узил-кесил 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди”, дейилади расмий ахборотда.
Судланувчиларга қўлланилган “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, улар суд залидан қамоққа олинган.
Эслатиб ўтамиз, Хива туман судининг ҳукмига кўра, Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Ойбек Машарипов ва Янгиариқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи бўлган Анвар Қурязов меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқа қилиб келганликда айбдор деб топилган ва уларга 1,5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Жиноят ишининг яна бир фигуранти – вояга етмаган қизларни турли эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган меҳрибонлик уйи мудираси 5,5 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Уч нафар судланувчи ҳукм устидан Хоразм вилояти судига шикоят қилган, лекин апелляция инстанцияси ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган.
Жамоатчилик бу жиноят ҳақида биринчи инстанция судининг ҳукми чиққанидан 7 ой ўтиб хабар топди. Ва бу – жинсий жиноятлар ойлар мобайнида давом этиб келгани, суд эса собиқ амалдорларга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлагани резонансга сабаб бўлди.
Шундан кейин Машарипов ва Қурязовга тайинланган жазо енгил бўлгани сабаб Хоразм вилояти прокуратураси Олий судга протест киритгани маълум қилинди. Олий суд ишни апелляция инстанциясида қайта кўришга юборган эди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
16:20 / 16.01.2025
Пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган қизни уриб юбориб, умрига зомин бўлган ҳайдовчи 6 йилга қамалди
21:10 / 13.01.2025
“Жазолашдан мақсад нима?” – маъмурий қамоқ, судялар ва адолат ҳақида катта суҳбат
18:19 / 13.01.2025
Поп тумани ҳокимининг ўғирлик қилган ўғлини қамоқдан озод қилган судя “Ибратли судя” деб топилди
13:59 / 13.01.2025