Ўзбекистон | 07:45 / 25.11.2023
10602
1 дақиқада ўқилади

Метронинг икки бекатида иш тартиби қисқартирилади

Тошкент метроси “Ерусти ҳалқа йўли” йўналишининг Texnopark (Дўстлик-2) ва Яшнобод (2-бекат) бекатлари иш режими 25 ноябрдан соат 6:00 дан 22:00 гача ташкил этилади. 

Фото: Kun.uz

Метрополитен маъмурияти хабарига кўра, Тошкент метрополитени “Ерусти ҳалқа йўли” йўналишининг II босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) метро бекатларини ишга тушириш мақсадида йўналишдаги бошқа мавжуд бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш ишларини ташкиллаштириш режалаштирилган.

Шу сабабли режадаги ишларни амалга ошириш учун юқоридаги икки бекатда иш тартиби қисқаради.

Тузел (3-бекатидан) Қурувчилар (12-бекат) бекатигача бўлган бекатлар оралиғида иш режими ўзгармаган ҳолда 05:00 дан 23:00 гача ташкил этилади.

Соат 05:00 дан 06:00 гача ва 22:00 дан 23:00 гача Тузел—Қурувчилар бекатлари оралиғида бир томонлама поездлар ҳаракати ташкил этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид