Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
Аёл 14 ёшли қизни 7 ой давомида қулликда сақлаб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаганликда гумонламоқда.
Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлаб келишда гумонланаётган аёл қамоққа олинди. Бу ҳақда болалар омбудсмани хабар бермоқда.
2023 йил 24 ноябр куни болалар омбудсманига Китоб туманида яшовчи 14 ёшли қиз Шаҳрисабзда 7 ой мажбуран сақланиб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга ёллангани ҳақида мурожаат келиб тушган. Болалар омбудсмани бу ҳолат тўғрисида Бош прокуратурага мурожаат қилган.
Ўша куннинг ўзида ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан фуқаро Н.А. (аёл)га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (18 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилганди.
Маълум қилинишича, 25 ноябр куни фуқаро Н.А. гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Китоб тумани судининг 26 ноябрдаги ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Хабарда айтилишича, мазкур иш юзасидан болалар омбудсмани вояга етмаган Ч.Т.нинг қонуний манфаатлари таъминланиши устидан парламент назоратини давом эттиради.
Омбудсманга қилинган мурожаат тафсилотларига кўра, 2009 йилда туғилган Ч.Т. 2023 йил май ойидан 15 ноябрга қадар Шаҳрисабз тумани Хўжабоғ қишлоғида яшовчи фуқаро Н.А.нинг уйида зўрлик ва таҳдид орқали турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурланган.
Мавзуга оид
15:09 / 24.05.2026
Қашқадарёда ФВВ ходими дарёга тушиб кетган болани қутқариб қолди
22:06 / 23.05.2026
Қашқадарёда кўп қаватли бино қурилиши учун етказиб берилган сифатсиз ғиштлар йўқ қилинди
10:52 / 26.12.2025
Макриддаги тоғ портлатилиши бўйича изоҳ берилди: уй ва мактаб деворларидаги ёриқлар қўшимча текширилади
22:28 / 25.12.2025