Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони 5 та соҳада Ўзбекистондан малакали ишчиларни жалб этишни режалаштиряпти
Ар-Риёд шаҳрида Ўзбекистон фуқароларини Саудия Арабистонига қонуний тарзда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон элчихонасида элчи Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистонининг K-Dot Partners компанияси ижрочи директори Файсал ал-Довуд билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мулоқот чоғида Саудия Арабистонига Ўзбекистон фуқароларини қонуний тарзда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Саудия вакили Ўзбекистонда Dhaef Global Recruitment компаниясини ташкил этганини маълум қилди ва мазкур компания Саудия Арабистонига ўзбекистонлик ишчиларни қонуний тарзда жалб этишга кўмаклашишини билдирди.
Маълум қилинишича, ишга қабул қилинган ва шартнома имзолаган ишчилар Саудия Арабистони Инсон ресурслари ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги томонидан мутахассислиги бўйича ишлаб чиқилган «Мусанид» платформаси орқали виза билан таъминланади.
Dhaef Global Recruitment айни пайтда Ўзбекистондаги Hilton Academy ўқув-машғулот маркази билан ҳамкорлик ўрнатиб, ишга жалб этилганларни тажриба кўникмалари, инглиз ва араб тили бўйича билимларини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларни ташкил қилган. Ўзбекистонда амалиёт ўтаб, подшоҳликка келган ишчилар ушбу давлатдаги «Маҳара» ўқув марказида такроран амалиёт ўтайди ва ўз мутахассислиги бўйича ишга тақсимланади.
Қайд этилишича, хизмат кўрсатиш, авиация, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларига Ўзбекистондан малакали ишчиларни жалб этиш режалаштирилган. Шунингдек, Саудия Арабистонида ошпаз ва официантларга талаб юқори бўлгани боис мазкур йўналишда ҳам ишчиларни ёллаш назарда тутилмоқда.
Учрашув якунида K-Dot Partners компанияси ижрочи директори Файсал ал-Довуд бошчилигидаги делегациянинг жорий йил 30 ноябр-5 декабр кунлари Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этиш ҳамда мамлакат тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари билан икки томонлама музокараларини уюштиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026