Ўзбекистон | 09:09 / 06.12.2023
3196
2 дақиқада ўқилади

Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббий муассасаларига пулли тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилади

Фото: Президент матбуот хизмати

"Ҳарбий-тиббий кадрларни тайёрлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуролли кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси, Қуролли кучлар Бош ҳарбий клиник госпитали ва Мудофаа вазирлигининг бошқа ҳарбий-тиббий муассасаларига:

жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан Ўзбекистон норезидентларига (хорижий давлатлар фуқароларига) шартнома асосида пулли тиббий хизмат кўрсатиш;

пулли тиббий хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар ҳисобидан барча тоифадаги ходимларни моддий рағбатлантириш миқдорларини бажарилган ишларнинг мураккаблик даражаси, сифати ва ҳажмига қараб мустақил белгилаш. Бунда, пулли хизматлар кўрсатишдан келиб тушган маблағлардан тиббий хизмат кўрсатиш учун амалга оширилган сарф-харажатларни қоплашдан қолган қисмининг 50 фоизгача бўлган қисмини ходимларга рағбатлантириш тўловлари сифатида йўналтириш;

пулли тиббий хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар ҳисобидан мустақил изланувчи ва докторантларнинг халқаро илмий-техник маълумотлар базалари (Scopus, Web of Science ва бошқалар) томонидан эътироф этилган юқори рейтингли журналларда соҳага оид илмий мақолалар чоп этиш сарф-харажатларини қоплаб бериш;

академиянинг клиник цикл ва курсларини унинг клиник базаларида ташкил этиш, курсант ва тингловчиларга беморларни даволаш-диагностика жараёнида бевосита иштирок этиши, академиянинг бўлим ва марказ бошлиқлари ҳамда госпитал шифокорларининг таълим жараёнига белгиланган тартибда жалб этилишига рухсат берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид