Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Россияни сиёсатчилар, журналистлар ва олимларнинг электрон почталарини бузганликда айблади
Ҳакерлик ҳужумлари Россия махфий хизматига алоқадор Star Blizzard гуруҳи томонидан 2015 йилдан бери амалга оширилгани таъкидланмоқда.
Буюк Британия Россия Федерал хавфсизлик хизматини (ФХХ) сиёсатчилар ва расмий шахсларга қаратилган доимий киберҳужумларда айблади. Бу ҳақда Bloomberg ёзди.
Қайд қилинишича, Россия разведкаси британиялик сиёсатчилар, ҳукумат амалдорлари ва таҳлилий марказларда ишлайдиганлар, шунингдек, журналистлар ва олимларга қарши уюштирилган юзлаб мақсадли ҳакерлик ҳужумларига алоқадор.
Буюк Британиянинг Европа ишлари бўйича котиби Лео Доэрти сўзларига кўра, «улар Британия сиёсатига аралашиш учун юқори даражадаги шахслар ва ташкилотларнинг маълумотларини ўғирлаган».
Бу ҳаракатлар асосан шахсий электрон почталарни бузиш ва сохта аккаунтлар яратишдан иборат бўлган. Жабрланганлар орасида Британия парламенти депутати ҳам бор. Бундан ташқари, ҳакерлар гуруҳи 2019 йилги парламент сайловларига оид материалларни ўғирлаган.
Россия махфий хизматига алоқадор Star Blizzard гуруҳи камида 2015 йилдан бери ҳакерлик билан шуғулланган. Гап Россиянинг Алоқа бўйича электрон разведка маркази (71330-сонли ҳарбий қисм) ҳақида бораётгани таъкидланмоқда.
Ушбу айбловлар туфайли Британия ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Лондондаги элчисини чақиртирди. Бундан ташқари, Буюк Британия Star Blizzard билан алоқадор икки россиялик - разведка офицери Руслан Перетятко ва Алексей Догужиев номи билан танилган Андрей Коринецга қарши санкциялар киритди.
Россиянинг Лондондаги элчихонаси ушбу айбловларга жавобан «аниқ далиллар келтирилмагани сабабли, бу миш-мишларга ишониш учун заррача сабаб йўқлигини» маълум қилди.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026