Ўзбекистоннинг 15 та логистика маркази халқаро қуруқлик портлари мақомини олиши мумкин
Ўзбекистондаги йирик мултимодал логистика марказларини «Қуруқлик портлари» халқаро келишувига қўшиш ҳамда уларга халқаро қуруқлик портлари мақомини бериш юзасидан БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссиясига таклиф берилди.
БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссиясида бўлиб ўтган «Қуруқлик портлари ва мултимодал транспорт» бўйича экспертлар учрашувида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази директори иштирок этди.
Учрашувда республикадаги 15 та йирик мултимодал логистика марказларини халқаро стандартларга мувофиқлиги юзасидан ўтказилган ўрганишлар тўғрисида маълумот берилди ва уларни халқаро логистика тизимига интеграциясини амалга ошириш мақсадида халқаро келишувнинг иловасига қўшиш юзасидан тегишли таклиф тақдим этилди.
Маълумот ўрнида, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги логистика марказларини БМТнинг «Қуруқлик портлари» халқаро келишуви талабларига мувофиқ келиши юзасидан ўрганиш олиб борган.
Мавзуга оид
15:09 / 19.08.2024
Малайзиянинг йирик порт компанияси Ўзбекистонда логистика маркази қуриши мумкин
22:32 / 13.07.2024
Ўзбекистон Қашғар–Андижон темирйўли қурилиши учун 255 млн доллар ажратади
17:00 / 30.06.2024
Тошкентда Ўзбекистон-Покистон логистика форуми ўтказилди
15:25 / 05.06.2024