19 декабр куни Беруний тумани халқ депутатлари кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси хабар берди.
Йиғилишда Икром Тўребаевич Хидиров Беруний тумани ҳокими этиб тайинланди. У шу кунга қадар «Қарақалпақстан агрокластер» корхонасида фаолият олиб борган.
Туманни 2018 йилдан бошқариб келган Отабек Сапарбаев 2023 йил октябр ойида ишдан олинган эди.














