Ўзбекистон | 16:38 / 22.12.2023
8388
1 дақиқада ўқилади

Болалар учун китоб чоп этадиган корхоналар 5 йилга солиқлардан озод қилинади

Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Нашриёт ва матбаа корхоналарининг молиявий имкониятлари кенгайтирилиши, моддий-техник базаси мустаҳкамланиши зарурлиги таъкидланди.

Шу мақсадда ушбу корхоналар 5 йилга солиқлардан озод қилинади. Шунингдек, уларга имтиёзли кредитлар ажратилади.

Президент таржимонликдек масъулиятли меҳнатни муносиб рағбатлантириш учун улуғ шоир ва таржимон Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этишни таклиф этди.

Ҳудудлардаги болалар кутубхоналари босқичма-босқич болажонларимизнинг севимли масканига айлантирилиши таъкидланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид