Янги жорий этилган “Ташаббусли бюджет” тизими ҳудудларда бунёдкорлик ишлари кўламининг янада кенгайишига туртки бўлди. Ушбу тизим орқали олинган 5,5 триллион сўм маблағ ҳисобига маҳаллалардаги 4 минг 701 та объектда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган.
2023 йилнинг январ-ноябр ойларида Ўзбекистонда 132,4 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ойлар кесимида бажарилган қурилиш ишлари ҳажми бўйича июн етакчилик қилмоқда – 16 трлн сўм.
Ундан кейинги ўринлардан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми мос равишда 14,6 трлн сўм ва 14,5 трлн сўмга тенг бўлган март ва сентябр ойлари жой олди.















