Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган дронлар ишлаб чиқарилиши мумкин
Эронда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган дронларни Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқариш, келгусида кўрсатиладиган техник кўрик хизматларини йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказилди.
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган IranLab – халқаро лаборатория материаллари ва ускуналари 11-халқаро кўргазмасида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасадди ходимлари ҳам иштирок этди.
Вазирлик хабарига кўра, кўргазма доирасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш юзасидан манфаатли музокаралар ўтказилди.

Жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги «Маъмурий хўжалик хизмати» давлат муассасаси директори халқаро кўргазма доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида қўлланадиган дронлар ишлаб чиқарувчи Siran UAV компанияси директори Ҳади Шарифиан билан учрашди.

Унда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган дронларни Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқариш, келгусида кўрсатиладиган техник кўрик хизматларини йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказилди.