Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистон ИИВ ЙҲХБ айрим тадбиркорларга ноқонуний имтиёз яратиб бергани аниқланди — Антимонополия
Бошланғич қиймати 1,5 миллиард сўмдан ортиқ танловларда савдоларни ўтказиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартиблар бузилган.
Қорақалпоғистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан 44 та мактабда йўл ҳаракати хавфсизлиги хонасини ташкил қилиш ва ускуналар билан жиҳозлаш бўйича бошланғич қиймати 1,5 миллиард сўмдан ортиқ танловларда савдоларни ўтказиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибларнинг бузилиши ҳамда айрим тадбиркорлик субъектларига имтиёзли шарт-шароитлар яратилгани аниқланган. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси брифингда маълумот берди.
Қайд қилинишича, танлов натижаси қўмита томонидан бекор қилиниб, такроран ўтказилган. Шунингдек, қонун бузилиш ҳолати бўйича тегишли тартибда чора кўрилган. Айнан қандай чора кўрилгани ҳақида маълумот берилмади.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2023 йилда ўтказилган ўрганишлар натижасида рақобатга зид 27 минг 730 та ҳаракат аниқланган. Шу билан бирга, 5 минг 118 та (21,9 фоиз) савдо жараёнида буюртмачилар томонидан 7 минг 640 та рақобатга зид ҳолат аниқланган.
Мавзуга оид
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
08:36 / 28.05.2026
XX аср осмонўпар бинолари: архитектурадаги буюк рақобат
09:20 / 27.05.2026
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача “яшил” техникумлар ташкил этилади
08:37 / 25.05.2026