Машҳур ҳокимдан навбатдаги “томоша”: Косон ҳокимлиги 48 фермернинг ерини қарор билан тортиб олди
Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев маҳаллий кенгаш қарори билан 1 та боғдорчилик, 1 та чорвачилик ҳамда 46 та пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалик ерларини туман захирасига қайтарди. Ҳолбуки, ҳокимларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш ваколати 2021 йилда бекор қилинган.

Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев қарийб 50 та фермернинг ижара шартномасини бекор қилиб, ерларини ноқонуний равишда туман захирасига қайтарди. У бу ишни маҳаллий кенгаш қарори асосида гўёки депутатлар “қўли билан” амалга оширган. Кенгаш қарори эса президентнинг иккита фармонига зид.
2024 йилнинг 11 январ куни халқ депутатлари Косон тумани кенгашининг “Косон тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ж.Эргашевнинг таклифи асосида ижара шартномасини бекор қилиш ва фермер хўжалиги ерини захирага қайтаришни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Қарор билан тумандаги 48 та, жумладан, 1 та боғдорчилик, 1 та чорвачилик ҳамда 46 та пахта ва ғаллачилик фермер хўжалиги билан тузилган ижара шартномаси бекор қилинган ҳамда уларнинг ер майдонлари ҳокимлик захирасига қайтарилган. Қарорда захирага қайтарилган ер майдонларининг кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва давлат мулки сифатида рўйхатдан ўтказиш учун Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилояти бошқармасига буюртма тақдим қилиш, бунда харажатларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш назарда тутилган.
Маҳаллий кенгашнинг мазкур қарори президентнинг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони талабларига зид. Фармонга кўра, туман ва шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш ваколатлари, шунингдек, улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан бекор қилинган.
Бундан ташқари, президентнинг 2022 йил 24 августдаги тегишли фармонига кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши учун асос бўлган ҳужжатларни, шу жумладан Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатларини уларнинг ўзи ёки юқори турувчи орган ва мансабдор шахслар томонидан, хусусан прокурор протести асосида бекор қилиш йўли билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни тугатиш тартиби бекор қилинган.
Ушбу ҳужжатлар фақат суд томонидан бекор қилиниши ёки ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Бироқ президентнинг мазкур фармонлари талабларига маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам (улар қўл кўтариб қарорни тасдиқлаб беришган), ҳоким ҳам кўз юмган. Қолаверса, Асрол Бойқораев маҳаллий кенгаш қарорини кенгаш раиси эмас, туман ҳокими сифатида имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев ўтган йили йиғилишда рўзадорлар оғзини мажбуран очдирганлиги ҳамда маҳалла раисларини солиқ йиғишга мажбурлаб, ҳақоратлагани билан ОАВ эътиборига тушганди. 2020 йилнинг декабрида Асрол Бойқораевнинг Captiva русумли хизмат автомашинаси 60 ёшли Шерали Жумақуловни уриб юборган ва фуқаро воқеа жойида вафот этганди. Кўп ўтмай ушбу ЙТҲда пачоқланган Captiva янгисига алмаштирилганди.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
Спорт | 10:12
-
Баҳодир Жалолов украиналик рақибни мағлуб этди
Спорт | 09:17
-
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Фан-техника | 23:31 / 05.04.2025
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59 / 05.04.2025
Мавзуга оид

11:19 / 02.04.2025
Юқори ҳосил олган фермерлар уч карра кам ер солиғи тўлайди

15:49 / 01.04.2025
Бекободлик фермерлар “ёрилди”

16:12 / 31.03.2025
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгартирилди

11:13 / 31.03.2025