Тўртта вилоят ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарларига чора кўрилади
Шунингдек, бош вазирга экспорт кўрсаткичлари ўтган йилги кўрсаткичнинг ярмига ҳам етмаган 10 та туман ва шаҳар ҳокимига интизомий чора кўриш бўйича топшириқ берилган.

18 январ куни Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида экспорт соҳасидаги ишлар аҳволи таҳлил қилиниб, комплекс раҳбарияти ва ҳокимларнинг 2024 йил учун экспорт режаси етарли эмаслиги қайд этилди.
«Иқтисодиётимизни янги босқичга олиб чиқиш учун, экспортни йилига камида 30 фоизга ошириб боришимиз зарур», - деди президент.
Лекин, ўтган йили 2 та драйвер тармоқ ва 4 та ҳудудда 2022 йилга нисбатан экспорт ҳажмлари камайди. Шунингдек, 10 та туман ва шаҳарда экспорт олдинги йил кўрсаткичини ярмига ҳам етмади.
Шу муносабат билан бош вазирга Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ҳокимининг инвестиция бўйича ўринбосарлари ҳамда 10 та туман ва шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий чора кўриш топширилди.
Мева-сабзавот экспорти учун хорижий давлатларнинг фитосанитар рухсатлари олинганига қарамасдан, улардан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Масалан, Японияга 58 турдаги мева-сабзавотга фитосанитар рухсат олингани билан, 52 тури бўйича, Ҳиндистонга 38 тадан 32 таси, Покистонга 22 тадан 18 таси, АҚШга 15 тадан 11 таси бўйича экспорт бўлмади.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва ҳокимларнинг инвестиция бўйича ўринбосарлари ўртасида маҳсулотлар экспортини ташкил қилиш бўйича ҳамкорлик йўқлиги танқид қилинди. Эндиликда агентлик нафақат фитосанитар рухсат олиш, балки қишлоқ хўжалиги экспортини ташкиллаштириш учун ҳам масъул бўлади. Бунинг учун карантин тизими, иш услуби ва ёндашувлари тўлиқ ўзгаради.
- Маълумот учун, айни вақтда Андижон вилояти ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари лавозимида Ботиржон Ҳамраев, Бухоро вилоятининг инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида Ризо Асадов, Қашқадарё вилояти инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида Олимхон Рустамов, Навоий вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида Исломиддин Норимов ишлаб келмоқда.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди
Жаҳон | 23:42 / 25.04.2025
-
Самарқандда ўқувчига ташланиб, унга тазйиқ ўтказган ўқитувчи ишдан олинди
Жамият | 23:22 / 25.04.2025
-
Франция Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортларини тан олишни тўхтатади
Жаҳон | 23:00 / 25.04.2025
-
25 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:33 / 25.04.2025
Мавзуга оид

10:24 / 22.04.2025
Ўзбекистондан Буюк Британияга ўрик данаги мағзи экспорти йўлга қўйилди

08:05 / 22.04.2025
Биринчи чоракда қарийб 9 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирилди

16:07 / 18.04.2025
1 июлдан бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди

15:20 / 17.04.2025