Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқаролари Приморск ўлкасига ишлашга юборилади
Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Приморск ўлкаси мутасаддилари билан қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консуллиги дипломатлари Россиянинг Приморск ўлкаси ҳукумати раисининг ўринбосари - Приморск ўлкаси уй-жой коммунал хўжалиги вазири Виталий Блоцкий, қурилиш вазири вазифасини бажарувчи Алексей Першин ва Халқаро ҳамкорлик агентлиги бошлиғи Алексей Старичков билан музокаралар ўтказди.
«Дунё» хабарига кўра, унда меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини таъминлаш ва Ўзбекистон фуқароларини Приморск ўлкасига қонуний тарзда ишга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Приморск ўлкаси расмийлари жорий йилда ҳудудда амалга ошириладиган йирик қурилиш ишларига 7 минг ишчи кучи етишмаётганини маълум қилди. Биринчи босқичда ушбу қурилиш ишларига 1200 нафар ишчиларни жалб этиш ва уларга барча шароитлар яратиб берилиши таъкидланди.
Учрашув сўнггида Приморск ўлкаси қурилиш вазирлиги ва Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари ўртасида қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик битимини ишлаб чиқиш ҳамда имзолашга келишиб олинди.
Мавзуга оид
18:04 / 03.05.2026
Украина Болтиқбўйидаги нефт объектларига зарба берди
16:48 / 01.04.2026
Портлардаги ёнғинлар. Россия Украина ҳужумларидан қандай зарар кўрмоқда?
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025