Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
112 та саноат корхонаси ҳудудида “яшил белбоғ” барпо этилади
Мазкур “яшил белбоғ”ларга 2,1 млн туп кўчат ўтқазиш режалаштирилмоқда. Йил якунигача республикада яшил боғлар сони 444 тага етказилади.
2024 йилги давлат дастури лойиҳасида сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналиши бўйича қатор амалий тадбирлар белгиланмоқда.
Қайд этилишича, жорий йилдан бошлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили камида 200 млн туп манзарали ва мевали дарахт ҳамда буталар кўчатларини, қаламчаларини экиш кўзда тутилмоқда. 2024 йил якунига қадар яшил боғлар сони 444 тага етказилади.
Экология йўналишида 2024 йилда амалга оширилиши белгиланган асосий тадбирлар:
- 112 та йирик саноат корхонаси ҳудудида ва унга туташ ҳудудларда 2,1 млн туп кўчатдан иборат “яшил белбоғ”лар барпо этилади;
- республикада ўрмон билан қопланган майдонларни 3,65 млн гектарга (8,1 фоизга) етказиш чоралари кўрилади;
- ерларни эрозиядан ва мелиорация объектларини қум кўчишидан сақлаш учун иҳота дарахтзорлари 15 014 гектарга етказилади;
- ўрмон хўжаликларида ниҳол ва кўчатлар етиштириш 112 млн тупга етказилади ҳамда дарахт ва бута уруғларини тайёрлаш 688 тоннага оширилади;
- иқтисодиёт тармоқлари томонидан ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажми 1,5 фоизга қисқартирилади;
- 93 та саноат корхонасида локал оқова тозалаш иншоотлари қурилади ва реконструкция қилинади;
- 14 та ҳудудда қаровсиз ҳайвонларни сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи питомниклар яратилади.
Олдинроқ президент раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда йил якунига қадар 112 та йирик саноат корхонаси ва барча цемент ишлаб чиқарувчиларда замонавий чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатиш ва эскиларини алмаштириш, ҳавога чанг ташлаш даражаси юқори бўлган корхоналарда филтрларни янгилаш муҳимлиги таъкидланганди.
Мавзуга оид
18:59 / 18.01.2026
Саноат корхоналарини пойтахтдан ташқарига кўчириш бошланди
14:22 / 03.01.2026
Корхоналар ҳар йили 10 млн туп кўчат экиб, “яшил белбоғ” барпо этади
08:55 / 27.12.2025
Энг кўп саноат корхонаси озиқ-овқат ва нометалл минерал маҳсулотлар соҳасида
10:49 / 19.11.2025