Жаҳон | 16:05 / 05.02.2024
9906
4 дақиқада ўқилади

Изюмдаги вайроналар ва Бахмут атрофидаги жангчилар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 711-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина телемарафони эфирида Abrams танки намойиш этилди — Донецк яқинидаги Авдийивкадаги вазият ҳақидаги сюжетда. Бунгача ушбу техникадан фронтда фойдаланилаётгани факти йўқ эди. Украина ҚК АҚШдан 2023 йил октябрида Abrams русумли 31 та танк олганди.
  • Володимир Зеленский Запорижжя областида Украина қуролли кучлари қарши ҳужуми доирасида 2023 йил августида озод этилган Работине қишлоғига келди. У минтақадаги хавфсизлик масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказган, шунингдек Украина ҚК командирлари билан муҳим инфратузилмалар ва мудофаа-саноат комплекслари объектлари ҳимояси масаласини муҳокама қилган.
  • Ушбу ташриф ортидан Запорижжя области ҳарбий маъмурияти раҳбари ўзгарган, бу лавозимда 2023 йил февралидан буён ишлаб келган Юрий Малашко ўрнига Россия қўшини томонидан ишғол этилган Мелитопол шаҳрининг собиқ мэри Иван Федоров тайинланган.
  • Лисичанскдаги новвойхонага 3 феврал куни йўлланган зарба оқибатида 29 киши ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида — Кремл томонидан ЛХР фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланган Алексей Потелешченко ҳам бор.
  • РИА Новости хабарига кўра, Давлат думасининг собиқ депутати Иля Пономарёвга қарши бир неча жиноий иш очилган — жумладан давлатга хиёнат ва террорга чорлов бўйича ҳам.
  • The Wall Street Journal хабарига кўра, Россияда 2023 йилда санкциялар фонида авиаҳодисалар сони икки баробар ошган — 36 мартадан 74 мартага.

Вайрон бўлган Изюм

Россия қўшини Харкив областининг Изюм шаҳрини 2022 йил 1 апрелида эгаллаб олганди — улар шаҳардан Донбассга шимолдан юриш қилишда асосий плацдарм сифатида фойдаланишни режалаштирганди. Ўша йилнинг сентябр ойи бошида эса Украина қуролли кучлари Харкив областида амалга оширилган кенг кўламли қарши ҳужум доирасида Изюмни озод этишади.

Кенг кўламли уруш бошидан буён Изюмда беш мингдан ортиқ хусусий уйлар ва 120 та кўп квартирали уйлар қисман шикастланган ёки тўлиқ вайрон бўлган. Россия босқинига қадар 45 минг киши яшаган Изюмда ҳозирда тахминан 27 минг киши қолган (шундан қарийб 3 минг нафари — 18 ёшгача бўлган болалар).

 

Moktar Hamdi / Sipa / Scanpix / LETA
Moktar Hamdi / Sipa / Scanpix / LETA
Moktar Hamdi / Sipa / Scanpix / LETA
Moktar Hamdi / Sipa / Scanpix / LETA
Moktar Hamdi / Sipa / Scanpix / LETA
Moktar Hamdi / Sipa / Scanpix / LETA

Бахмут атрофидаги украин ҳарбийлари

Бахмут атрофидаги олдинги чизиқда ўзиюрар артиллерия қурилмасига снаряд тайёрлаётган украиналик ҳарбийлар
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / Getty Images
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / Getty Images
92-бригаданинг «Ахиллес» номли зарбдор дронлар баталёни жангчиси Украина ҚКнинг Бахмут атрофидаги позицияларида FPV-дронларга снаряд ўрнатмоқда
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Снаряд юкланган FPV-дронлар
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Бошпанада телефонда гаплашаётган украиналик аскар
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / Getty Images

Мавзуга оид