Ижтимоий тармоқларда Умра амалини бажариш учун Макка ва Мадина шаҳарларига бориб, ортга қайтишда қийинчиликларга дуч келган ўзбекистонлик зиёратчилар ҳақида маълумотлар тарқалди. Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси ҳолат юзасидан расмий ахборот эълон қилди

Таъкидлаш жоизки, юртдошларимизнинг сафарлари хусусий сайёҳлик компаниялари томонидан ташкил этилди. Мазкур ҳолат авиақатновларни амалга оширишдаги техник носозликлар, шунингдек, туристик компанияларнинг бу каби сафарларни ташкил этишда зарурий малака ва тажрибага эга эмаслиги туфайли юзага келган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар билан биргаликда юртдошларимизни қайтариш бўйича барча чоралар кўрилмоқда, қўшимча рейслар жадвали тузилди.

2024 йил 4 феврал ҳолатига кўра, зиёратчиларнинг бир қисми Ўзбекистонга қайтарилди, қолган фуқароларимиз ҳам яқин фурсатларда Ватанимизга юборилади”, Бош консулхона ахборотида. 

Қўшимча қилинишича, Ўзбекистоннинг Ар-Риёздаги элчихонаси ва Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси вазиятни ўз назоратига олган: доимий равишда мониторинг олиб борилиб, ўзбекистонликларга зарур консуллик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамлар кўрсатилмоқда.