Бухоро вилояти маркази ва Когон шаҳрида жамоат транспорти йўлкира ҳақи ошди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимининг «Бухоро ва Когон шаҳарларида жамоат транспорти тизимида йўловчилар ташиш тарифларини белгилаш тўғрисида»ги қарори 3 феврал куни имзоланди.

Қарорга асосан, Бухоро ва Когон шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида (автобус ва йўналишли такси) йўловчи ташиш хизматларининг бир марталик чекланган тарифи (йўлкира ҳақи) 2 минг сўм этиб белгиланди.

Аввалроқ, Тошкент вилоятида автобусда йўлкира нархи 1,5 минг сўм, йўналишли таксиларда 2 минг сўм этиб белгиланган эди.