Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зомин тоғларида адашиб қолган уч киши қутқарилди
Тошкент шаҳридан Зомин туманига саёҳатга борган уч киши тоғнинг юқори чўққисига чиқиб, қоронғи тушгани сабабли қайтиш йўлини топа олмай қолишган.
Зомин туманида қутқарувчилар тоғда адашиб қолган уч фуқарога амалий ёрдам кўрсатишди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 13 феврал куни соат 18:48да Жиззах вилояти ФВБга Зомин туманига дам олиш учун борган Тошкент шаҳрида яшовчи уч фуқаро тоққа айлангани чиқиб, қолиб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан зудлик билан вилоят ФВБ қутқарувчилари қидирув-қутқарув ишларини бошлаган. Маълум бўлишича, уч нафар фуқаро тоғнинг юқори чўққисига чиқиб, кеч бўлиб қоронғу тушганлиги сабабли қайтиш йўлини топа олишмаган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида фуқаролар соғ-саломат хавфсиз жойга олиб келиниб, улар билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Олдинроқ қутқарувчилар Тошкентда бармоғи темир халқага тиқилиб қолган 2 ёшли қизчага ёрдам кўрсатишгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:39 / 25.02.2026
Зоминда йўқолиб қолиб, кейин жасади топилган 2 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлгани аниқланди
11:52 / 31.01.2026
Зоминда “Суффа” платосида Tracker ва Cobalt хандаққа тушиб кетди
18:59 / 25.01.2026
Жиззах вилоятида 11 ёшли ўқувчи B2 сертификатини қўлга киритди
17:26 / 25.07.2025