Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар бир мактабда ватанпарварлик синфлари ташкил этилади
Ўзбекистонда ҳар бир мактабнинг 9-синфидан бошлаб биттадан “Ёш гвардиячилар” ватанпарварлик синфлари ташкил этилади.
Миллий гвардия хабарига кўра, ўқувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора тадбирлар доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Умумий ўрта таълим мактабларида “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма қарори тайёрланди.
Шу кунга қадар Миллий гвардия тасарруфида Республика бўйлаб ҳар бир вилоятда 4 тадан мактабларда жами 56 та мактабларда 265 та “Ёш гвардиячилар” синфлари мавжуд бўлган. Эндиликда қарорга асосан ҳар-бир мактабда биттадан “Ёш гвардиячилар” ватанпарварлик синфлари ташкил этилади.
Бу икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда — 2024-2025-ўқув йилида 2 530 та, иккинчи босқичда — 2025-2026-ўқув йилида 2 536 та мактабда ҳарбий ватанпарварлик синфлари ўз фаолиятини бошлайди.
Мавзуга оид
20:51 / 18.11.2024
“Қуроллар қанчалик замонавий бўлмасин, миллий ғурурсиз иш битмайди” — мактабларга ҳарбий дарслар нега керак?
09:30 / 05.11.2024
Россиядаги «ватанпарварлик акциялари» 91 млрд рублга тушди
12:47 / 26.06.2024
Самарқандда Ўзбекистон-Германия саломатлик фанлари олий мактаби очилди
07:59 / 26.06.2024