"Дунё" хабарига кўра, Shifokor-82 (Ўзбекистон) ва Avantika Medex Pvt. Ltd. (Ҳиндистон) компаниялари ҳамкорлигида Зомин туманида 11,5 гектар майдонда тайёр фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона бунёд этилмоқда.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 30 миллион АҚШ доллари миқдордаги маблағ, жумладан, 15 миллион доллар хорижий сармоя йўналтирилмоқда. Бу ерда таблетка, капсула, инъекция, гел ва бошқа шакллардаги дори воситалари ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.

Янги қўшма корхонада тайёрланадиган маҳсулотларнинг 70 фоизини ташқи бозорга ва 30 фоизини ички бозорга йўналтириш кўзда тутилган.