Қайси ҳудудлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда етакчи экани айтилди
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси ҳудуд етакчи экани тўғрисида маълумот тақдим этилди.
2023 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 426,3 трлн сўмни ташкил этган.
Статистика агентлиги 2023 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қайси ҳудудлар етакчилик қилгани тўғрисида маълумот берди.
Унга кўра, Фарғонада энг кўп донли экинлар (926,7 минг тонна маҳсулот), Андижонда энг кўп сабзавотлар (1 772,6 минг тонна), Самарқандда энг кўп картошка (726,3 минг тонна), Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари (337,3 минг тонна), Андижонда энг кўп мева ва резаворлар (696,8 минг тонна), Самарқандда энг кўп узум етиштирилган (639,2 минг тонна).
Бундан ташқари, Самарқанд вилоятида энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (326,2 минг тонна). Самарқандда энг кўп – 1 403,5 минг тонна сут олинган. Тошкент вилоятида энг кўп – 1 509,7 миллион дона тухум олинган.
Хоразмда энг кўп – 30,9 минг тонна балиқ овланган. Самарқандда 1 734,1 минг бош йирик шохли қорамол бор. Қашқадарёда 5 027,4 минг бош қўй ва эчкилар бор.
Мавзуга оид
14:59
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги таълими соҳасига Белгия тажрибаси жорий этилади
12:32
Уммон Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилмоқчи
15:45 / 21.11.2024
Уммон Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилмоқчи
12:10 / 20.11.2024