Жаҳон | 11:43 / 25.04.2024
1350
3 дақиқада ўқилади

Шимолий Македониядаги президентлик сайловларининг натижаси иккинчи турда ҳал қилинади

Шимолий Македониядаги президентлик сайловларининг асосий мавзуси мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилишидир. Биринчи турдан кейин мухолифат номзоди етакчилик қилмоқда. Иккинчи тур 8 майга белгиланган. 

Фото: AFP/Scanpix

Шимолий Македония Республикасида бўлиб ўтган президентлик сайловларининг биринчи туридан сўнг, энг йирик мухолифатдаги «Ички македон инқилобий ташкилоти – Македония миллий бирлиги демократик партияси» (ИМИТ-ММБДП) номзоди Гордана Силяновска-Давкова етакчилик қилмоқда. Деярли барча бюллетенлар ҳисобланганидан сўнг, Силяновска-Давкова тахминан 40,1 фоиз овозга эга бўлди, дея хабар беради давлат сайлов комиссияси 25 апрел, пайшанба куни эрталаб. 

Мамлакатнинг амалдаги президенти, Македония социал-демократик иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланадиган Стево Пендаровски, дастлабки натижаларга кўра, катта фарқ билан ортда қолди: унга сайловчиларнинг тахминан 19,9 фоизи овоз берди. Учинчи ўринда Шимолий Македония ташқи ишлар вазири, Интеграция учун демократик сўл иттифоқдан курашаётган, албан озчилиги вакили Бужар Усмоний 13,4 фоиз овоз билан қайд этилди. Қолган номзодлар 10 фоиздан кам овоз олди. 

Шу тариқа, Гордана Силяновска-Давкова ва Стево Пендаровски 8 май куни бўлиб ўтадиган сайловнинг иккинчи босқичига йўл олди.

Сайловчиларнинг фаоллиги, расмий маълумотларга кўра, 2019 йилги президентлик сайловининг биринчи босқичига нисбатан 8 фоизга кўп - 49 фоиз. 

Шимолий Македониянинг ЕИга қўшилиши бўйича мунозара

Бу йилги сайловларнинг асосий мавзуси Шимолий Македониянинг Европа Иттифоқига қўшилиш имконияти ҳақидаги мунозара бўлди. ИМИТ-ММБДП ҳам, Македония Социал-демократик иттифоқи ҳам мамлакатнинг Евроиттифоққа аъзо бўлиши тарафдори бўлса-да, Европа Иттифоқига қўшилишга эришиш мумкин бўлган шартлар бўйича ҳар икки томоннинг қарашлари турлича.

Европа Иттифоқига аъзо Болгария Шимолий Македония конституцияда болгарларнинг озчилик мақомини белгиламагунча Скопе билан музокаралар бошланишига қарши чиқди. Стево Пендаровски бундай тузатишларни қўллаб-қувватлашга тайёр. Ўз навбатида, ИМИТ-ММБДП улар мамлакат Европа Иттифоқига қўшилганидан кейин қабул қилиниши кераклигини таъкидлайди. 

2022 йил июл ойида Скопедаги парламент Болгария билан Шимолий Македониядаги болгар озчиликни тан олиш тўғрисидаги келишувни тасдиқлади. Овоз бериш жараёнида ИМИТ-ММБДП депутатлари норозилик билдириш учун мажлис залини тарк этди. 

2022 йил июн ойида Болгария парламенти конституциявий тузатишлар киритиш орқали Шимолий Македониядаги болгар озчилигининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, шунингдек, Скопенинг Болгария билан яхши қўшничилик муносабатларини сақлаб қолиш мажбуриятини ўз ичига олган муроса келишувини маъқуллади. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти