Марҳаматдаги узрбозлик ортидан туман ҳокими ўринбосари ишдан олинди, ҳокимга ҳайфсан берилди
Шуҳратбек Абдураҳмонов Марҳамат туманидаги ҳолат бўйича масъулларга қандай жазо берганини айтган. Туман ҳокими энди олти ой давомида ҳеч қандай рағбат пуллари олмайди.
14 феврал куни ўтказилган “Ҳокимлик соати” йиғилишида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Марҳамат туманидаги ўқитувчиларни ота-оналар мажлисида узр сўрашга мажбур қилганларга қандай жазо берганини эълон қилди. Бу хабарни Kun.uz’нинг бир нечта манбаси тасдиқлади.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан туман ҳокими ўринбосари Мухтор Қурбонов лавозимидан озод қилинган.

Туман ҳокими Бобур Йўлдошев эса ҳайфсан интизомий жазосини олган ва олти ой давомида ҳеч қандай рағбат пуллари олмаслиги таъкидланган.

Марҳаматда нима бўлганди?
Kun.uz сайтига келган мурожаатга кўра, 4 февраль куни Андижон вилояти Марҳамат тумани 72-ИДУМ ўқитувчилари ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи пастлиги учун ота-оналар қаршисида кечирим сўрашга мажбур қилинган.
Манба сўзларига кўра, директор бошчилигида саҳнага чиқариб қўйилган ўқитувчилар ҳокимлик вакиллари топшириғига биноан бош эгиб, «биз айбдормиз», деб ота-оналардан кечирим сўрашган.
Рўй берган воқеа ортидан Андижондаги масъул шахслар бирин-кетин муносабат билдиришиб, педагоглардан узр сўрашди.
Халқ таълими вазирлиги узрбозлик йиғилиши бўйича ўтказилган текшириш жараёнида тўпланган материалларни Бош прокуратурага юборган.
Kun.uz суриштирувида мактаб директори туман ҳокими ўринбосарига асосланган ҳолда бу ташаббус муаллифи туман ҳокими эканини айтган эди. Буйруқни ҳоким берганини вилоят ХТБ бошлиғи ҳам тасдиқлаганди.
Йўлдошевнинг ўзи ўқитувчилардан узр сўраб қилган чиқишида гарчи айбни бўйнига олмаган бўлса ҳам, бунақа вазиятларда айтиладиган “айбдорларни топиб, қатъий чора кўрамиз” деган гапни гапирмаганди. У Kun.uz'га берган интервюсида мактаб жамоаси ва ота-оналар ҳамкорлигини кучайтириш учун тадбирлар ўтказишга топшириқ берганини тан олди, лекин айнан узр сўраттириш ташаббуси ундан чиққанини рад этди.
Шу тариқа, ҳоким, бир тарафдан, бунақа буйруқ бермаганини айтган бўлса, бошқа тарафдан унда бу буйруқни ким берган деган саволга жавоб бермаган эди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Уруш шов-шуви, «Чашма» келишуви, чегарадан қайтган туркман помидори ва сафари қолдирилган Мелони
Жаҳон | 13:30
-
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади
Спорт | 12:45
-
Истанбулда ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Ўзбекистон | 12:18
-
Ватиканда Францискнинг дафн маросимига 200 минг киши йиғилди – фотосуратлар
Жаҳон | 11:19
Мавзуга оид

23:22 / 25.04.2025
Самарқандда ўқувчига ташланиб, унга тазйиқ ўтказган ўқитувчи ишдан олинди

14:59 / 10.04.2025
Тошкентда касб касалига чалиниб, меҳнат ҳуқуқлари бузилган ўқитувчига 337 млн сўм ундириб берилди

13:31 / 18.03.2025
«Ташаббусли бюджет»да мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади

12:23 / 13.03.2025