ДХХ ҳоким ўринбосари, ИИБ катта тезкор ходими ва профилактика инспекторини қўлга олди
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Сирдарё, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида коррупцион ҳолатларга чек қўйилди.

Фото: Видеодан кадр
Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳокими ўринбосари ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли ерларни ҳокимлик захирасига олмаслик, аксинча, суғориш ишларига шароит яратиб бериш ва фаолиятига ҳеч ким аралашмаслиги эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 1 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимлари томонидан ушланди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиалининг бўлим бошлиғи ва муҳандиси ўзаро тил бириктириб, Қибрай туманидаги қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонани 3 фазали электр тармоғига улаш ва трансформатор ўрнатиб бериш, шунингдек, бошқа техник ҳужжатларини тайёрлашда кўмаклашиш эвазига 39 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилишади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиали муҳандиси сўралган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими хизмат мавқейидан фойдаланиб, ўзининг иш юритувида бўлган терговга қадар текширув материали юзасидан якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш эвазига, тамагирлик йўли билан ундан 1500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади ва аввалроқ ушбу пул маблағи ҳисобидан 400 АҚШ доллари олади.
Лекин, у талаб қилинган пулдан яна 400 АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Сергели тумани ИИО ФМБ 2-сонли ички ишлар бўлими профилактика инспектори 5 минг АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ушланди.
Аниқланишича, у ушбу пул маблағи эвазига, ўзаро жанжал оқибатида хорижий фуқарога тан жароҳати етказгани бўйича маҳаллий фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмасдан, ҳолатни маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида малакалашни ваъда қилган.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, мазкур шахсларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести
Жаҳон | 13:54
-
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефонда суҳбатлашди
Ўзбекистон | 13:16
-
АҚШ 18 давлат билан савдо музокаралари режасини тайёрлади
Жаҳон | 12:04
-
Автомобил бозоридаги монополия: Ўзбекистон битта хатони иккинчи марта такрорлайдими?
Ўзбекистон | 11:55
Мавзуга оид

13:04 / 24.04.2025
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди

10:53 / 22.04.2025
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

10:38 / 11.04.2025
ДХХ гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказди

08:07 / 10.04.2025