25 май куни 3 миллиондан ортиқ ўқувчи, ота-оналар, маҳалла фаоллари, кексалар ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирокида «Илм-саодат калити!» шиори остида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари ўтказилди.

Қайд қилинишича, тадбирда намунали хулқли ва аъло баҳоларга ўқиган иқтидорли ўқувчилар рағбатлантирилди. Шунингдек, «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар бўйича ота-оналар тақдирланди.

Маълумотга кўра, 2023-2024 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларини 12620 нафар ўқувчи олтин, 2158 нафари кумуш медал билан тамомлади. 25 минг 259 нафар ўқувчига аъло даражали шаҳодатнома берилди.