Битта хонадонда яшовчи оилаларнинг ҳар бирига электр учун алоҳида ҳисобрақам очиш режалаштириляпти
«Ўзбекистонда битта кадастр остида яшаётган тўрттагача оилалар ҳам бор, бир хонадондаги кўп оилалар бир ойда камида 800 kWh электр ишлатади», — деди ҲЭТ расмийси. Шу сабабли уларнинг ҳар бирига алоҳида ҳисобрақам очиш режалаштирилмоқда.

Фото: ҲЭТ
Ўзбекистонда битта хонадонда яшовчи кўп оилаларнинг ҳар бирига электр энергияси бўйича алоҳида ҳисобрақам очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 11 июл куни «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда Gazeta.uz.
ҲЭТ бошқарув раиси биринчи ўринбосари Алвар Ғайбуллаевнинг сўзларига кўра, мамлакатда битта хонадонда тўрттагача истиқомат қилаётган оилалар ҳам мавжуд.
«Ўзбекистонда битта кадастрга, яъни бир хонадонга битта ҳисобрақам берилади. Бугунги кунда битта кадастр остида яшаётган тўрттагача оилалар ҳам бор. Бундай хонадонда истиқомат қиладиган оилалар бир ойда ҳеч қанақасига 200 kWh электр энергияси ишлата олмайди, камида 800 kWh электр ишлатади. Биз бу [масала] бўйича ҳам ўз таклифларимизни берганмиз, бунинг ҳам ечимини топишимиз керак, ҳал қилинмаса бўлмайди», — деди Алвар Ғайбуллаев.
У ечим сифатида қандай таклиф киритилиши ҳақида айтиб берди.
«Масалан, битта хонадонда уч ёки тўртта оила яшаяпти. Бизнинг таклифимиз шундайки, ўша оилаларга алоҳида-алоҳида ҳисобрақам очиш ёки ижтимоий соҳа билан боғлаган ҳолда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда ечим топиб бериш. Яъни ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги сабабли тўртта оила битта ҳовлида турибди, биз уларга 200 kWh эмас, 800 kWh электр энергияси ишлатгани учун катта пул ҳисоблаяпмиз. Шу каби ҳолатларга адолатли ечим топиш учун таклифимизни берганмиз: битта оилага битта ҳисобрақам очиш керак, яъни хонадон кадастри битта ва унинг пастида субистеъмолчи (ҲЭТ корхонаси розилиги билан бошқа истеъмолчининг электр тармоқларига бевосита уланган ва у билан электр таъминоти юзасидан шартнома тузган истеъмолчи — таҳр.) сифатида алоҳида ҳисоб-китоб қилиш керак. Бу масалага барибир ечим топилади, чунки ижтимоий ҳимояга муҳтож одамнинг устига яна [муаммо юклаб бўлмайди]», — деди ҲЭТ расмийси.
Эслатиб ўтамиз, Энергетика вазирлиги яқин истиқболда электр энергияси учун ойлик 200 kWh соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмаслигини билдирганди. Вазирликнинг маълум қилишича, ўтган июн ойида 71 фоиз аҳоли 200 kWh’гача электр энергияси истеъмол қилган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Йилда фақат 1 ой бўлади” — Марғилоннинг Рамазон бозори ҳақида
Ўзбекистон | 12:10
-
Малайзия Ўзбекистонда электр скутерлар ишлаб чиқариши кутилмоқда
Ўзбекистон | 12:08
-
Литва НАТО ядро қуролини ўз ҳудудида жойлаштиришга тайёр
Жаҳон | 12:05
-
Кенияда президент кортежи британиялик эркакни уриб кетиб, унинг ўлимига сабаб бўлди
Жаҳон | 11:40
Мавзуга оид

16:13 / 14.03.2025
Тадбиркорларга электр ва газ учун тўловларни онлайн тўлашга рухсат берилди

09:40 / 06.03.2025
2,1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланган корхона фош этилди

14:05 / 05.03.2025
Тошкент ва Андижонда 1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди

09:02 / 05.03.2025