Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Orient Group Management ва Ўзбек-Уммон инвестиция компаниясига нисбатан иш қўзғатилди
Бу компаниялар Highway логистика марказининг 45 фоиздан улуши эгасига айланишда Рақобат қўмитасининг олдиндан розилигини олмагани учун жаримага тортилди. Қарор устидан Orient Group Management судга даъво киритган.
Фото: Файзулла Сулаймонов / Google Maps
"Orient Group Management" МЧЖ ва "Ўзбек-Уммон инвестиция компанияси" МЧЖ ҚКга нисбатан иш қўзғатилиб, молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
"Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг 26-моддасига кўра, асосан иқтисодий концентрация ҳисобланган битим (ҳаракат) томонларининг бири активларининг баланс қиймати ёки охирги календар йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушуми БҲМнинг 250 минг баравари миқдоридан ортиқ ёхуд уларнинг активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календар йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми БҲМнинг 500 минг баравари миқдоридан ортиқ бўлган шахслар ёки шахслар гуруҳи Ўзбекистонда рўйхатга олинган МЧЖнинг улушларининг учдан бир қисмидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олганда, монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиши керак.
Маълум бўлишича, "Orient Group Management" МЧЖ жорий йилнинг 16 май санасида "Highway Logistics Center" МЧЖнинг устав фондини кўпайтириш орқали унинг 45 фоиз улушига эгалик қила бошлаган, лекин бунда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олмаган.
Ҳолат юзасидан қўмитанинг махсус комиссияси томонидан "Orient Group Management" МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, "Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг 26-моддаси талаблари бузилган деб топилди ва молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.
Қайд этилишича, махсус комиссиянинг қарори устидан "Orient Group Management" МЧЖ судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Бундан ташқари, "Ўзбек-Уммон инвестиция компанияси" МЧЖ ҚК томонидан жорий йилнинг 23 июл санасида монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинмасдан айнан яна "Highway Logistics Center" МЧЖнинг устав фондидан 45 фоиз улуш олингани ҳолати аниқланди.
Натижада, бу ҳолатда ҳам қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан "Ўзбек-Уммон инвестиция компанияси" МЧЖ ҚКга нисбатан иш қўзғатилиб, "Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг 26-моддаси талаблари бузилган деб топилди ва молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.
Мавзуга оид
11:38 / 20.04.2026
Охирги 15 ойда Рақобат қўмитасига Golden House устидан 74 та шикоят келиб тушди
19:17 / 16.04.2026
21 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди
20:11 / 06.04.2026
Ун сотиш қоидаларини бузган 29 та корхона биржадан четлаштирилди
12:46 / 30.03.2026