Мижозлардан 1,3 млрд сўм ортиқча тўлов ундирган темирйўлчиларга чора кўрилди
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Фарғона филиали ва “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ Фарғона филиали сотилган чипталардан воситачилик йиғими қиймати бўйича истеъмолчилардан 1,3 млрд сўм ортиқча тўлов ундирган. Рақобат қўмитаси бу икки компанияни жаримага тортди. Улар ортиқча ундирилган тўловларни истеъмолчиларга қайтаради.

Фото: Транспорт вазирлиги
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ва “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ фаолияти “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ҳужжатларига асосан ўрганиб чиқилди.
Ўрганишларда бу икки ташкилот истеъмолчилардан ортиқча тўловлар ундиргани маълум бўлди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Фарғона филиали (бўлинмаси) томонидан темирйўл вокзали (станциялари) бўйлаб 2023 йил давомида 606 380 та сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича 660 млн сўмга яқин, “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ Фарғона филиали томонидан темирйўл вокзали (станциялари) бўйлаб 2024 йилнинг 1 январидан 24 июл кунигача 185 806 та сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича 560 млн сўмга яқин, умумий ҳисобда жами 792 186 нафар истеъмолчилардан 1.3 млрд сўмга яқин ортиқча ҳақ ундирилган.
“Юқоридагиларга асосан, ўрганиш натижасида қўмита махсус комиссияси томонидан “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖга ва “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖга шаҳарлараро ва шаҳар атрофида йўловчи ташиш бўйича Фарғона филиали томонидан ортиқча ундирилган тўловларни истеъмолчиларга қайтариши юзасидан кўрсатма берилиб, молиявий жарима қўлланди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди”, - дейилади қўмита хабарида.
Расмий хабарда махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги эслатилган.
Аввалроқ, Рақобат қўмитаси Orient Group Management ва Ўзбек-Уммон инвестиция компаниясига нисбатан иш қўзғатганди. Бу компаниялар Highway логистика марказининг 45 фоиздан улуши эгасига айланишда Рақобат қўмитасининг олдиндан розилигини олмагани учун жаримага тортилган.
Эслатиб ўтамиз, қўмита реклама қонунчилиги юзасидан телеканалларга кўрсатма хати юборган. Бунга охирги вақтларда оммавий ахборот воситалари орқали рекламаларни тарқатишда қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатлари сабаб бўлган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Мавзуга оид

18:27 / 21.06.2025
Чакана савдода чегирма бериш ва акция ўтказиш қоидалари белгиланиши мумкин

11:13 / 20.06.2025
Рақобат қўмитаси консалтинг фирмалардан огоҳ бўлишга чақирди

15:59 / 18.06.2025
Кўплаб автобус бекатлари талабга жавоб бермайди – Рақобат қўмитаси

14:00 / 18.06.2025