Ўзбекистон | 13:12 / 05.09.2024
1245
1 дақиқада ўқилади

АЭХА делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

Жорий йилнинг 3-9 сентябр кунлари Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) техник ҳамкорлик департаменти Европа минтақаси бўлими директори Е.Кулли Кала бошчилигидаги делегациянинг ташрифи бўлиб ўтмоқда.

Фото: Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ахборот хизмати

Ташриф давомида АЭХАнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган миллий лойиҳалари ҳолати, мавжуд муаммоли масалалар ва уларнинг  ўзаро мақбул ечимларини ишлаб чиқиш бўйича вазирлик ва идоралар раҳбарлари ва масъул ходимлари билан учрашувлар ва маслаҳатлашувлар ўтказиш режалаштирилган.  

АЭХА делегациясининг Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси А.Рафиков ва Радиация ва ядро хавфсизлиги департаментининг масъул ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда АЭХА делегацияси билан амалга оширилаётган миллий лойиҳалар,  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг саратон касаллигини даволашни ривожлантиришга ҳамда Фанлар академияси Ядро физика институти тадқиқот реактори хавфсизлигини оширишга қаратилган миллий лойиҳалар ҳолати ва муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича фикр алмашилди.

Мавзуга оид