Ўқув йили арафасида Тошкентда уй-жой ижара нархлари бироз кўтарилди
Ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари июл ойига нисбатан ўртача 1,9 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса 0,3 фоизга ошгани таъкидланмоқда.

Фото: Kun.uz
Август ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси нархлари ошди, бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) хабар берди.
Қайд этилишича, мутахассислар томонидан қилинган таҳлилда ижара нархлари ошгани аниқланган. Бунга бир нечта омиллар, жумладан, сентябр ойидан олий таълим муассасаларида янги ўқув йилининг бошланиши бўйича кутилмалар таъсир кўрсатгани таъкидланмоқда.
Хабарга кўра, мазкур даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари июл ойига нисбатан ўртача 1,9 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса 0,3 фоизга ошган.
Таҳлилда ижара нархлари АҚШ долларида келтирилган. Жумладан, ўртача таъмирланган хонадонлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали - 285$, 2 хонали – 348$, 3 хонали – 387$, 4 хонали - 460$), Олмазор (1 хонали – 301$, 2 хонали – 359$, 3 хонали – 414$, 4 хонали – 471$) туманларида таклиф этилган бўлса, энг қиммат ижара нархлари Миробод (1 хонали – 350$, 2 хонали – 445$, 3 хонали – 550$, 4 хонали – 736$) ва Яккасарой (1 хонали – 349$, 2 хонали – 455$, 3 хонали – 585$, 4 хонали – 603$) туманларида кузатилган.
Тўлиқ таъмирланган уй-жойларнинг энг арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали – 335$, 2 хонали – 416$, 3 хонали – 501$, 4 хонали – 634$) ва Учтепа (1 хонали – 377$, 2 хонали – 437$, 3 хонали – 563$, 4 хонали – 669$) туманларида, энг қиммат ижара нархлари эса Миробод (1 хонали – 456$, 2 хонали – 688$, 3 хонали – 1006$, 4 хонали – 1274$) ва Шайхонтоҳур (1 хонали – 421$, 2 хонали – 715$, 3 хонали – 1014$, 4 хонали – 1279$) туманларида кузатилди.
Таъкидланишича, ижара нархлари ҳақидаги маълумотлар интернетдаги Olx эълонлар сайтидан олинган.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕИ Россияга бир вақтнинг ўзида тўртта санкция режимини қўллайди
Жаҳон | 14:36
-
Швеция ва Норвегияда Ўзбекистон савдо уйлари ташкил этилади
Ўзбекистон | 14:24
-
АҚШ 2025 йил охиригача Европадан қўшинларини олиб чиқишни муҳокама қилади
Жаҳон | 14:23
-
АҚШ 1 миллион ғазоликни Ливияга кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда — ОАВ
Жаҳон | 13:56
Мавзуга оид

22:36 / 14.05.2025
Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудлар 3 карра кўпайтирилади

16:42 / 14.05.2025
Тошкентдаги омборхонада юз берган катта ёнғин ўчирилди

21:59 / 13.05.2025
Тошкентда ўқишга киритиб қўйиш учун 48 млн сўм сўраган шахс ушланди

19:08 / 13.05.2025