Иқтисодиёт | 08:50 / 11.09.2024
1756
2 дақиқада ўқилади

Венгрия Ўзбекистон маҳсулотларининг Европа бозорига кириши учун ҳаб вазифасини бажаришга тайёр

Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг Gilan Trading Kft компанияси эгаси Умар Шархон билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Музокаралар давомида Gilan Trading Kft компанияси қуритилган мева ва сабзавотларни қайта ишлаш ва сотиш борасида нафақат Венгрия, балки Европа бозорларида ҳам етакчи экани маълум қилинди.

Умар Шархон мамлакатда қуритилган мева ва сабзавотларни экспорт қилувчи корхоналарга қайта ишлаш ва қадоқлаш жараёнларини сифатли амалга оширишда ўз маслаҳатларини беришга ҳамда Ўзбекистоннинг Европа бозорига кириши учун ҳаб вазифасини бажаришга тайёр эканини маълум қилди.

Компаниянинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича менежери Питер Демингер ўз интервюсида Европа бозорларига қуритилган меваларни етказиб беришда Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга катта аҳамият қаратишини таъкидлади:

– Мамлакатингиз билан ҳамкорлик бўйича маълум тажрибага эгамиз. Бироқ бугунги кунда Ўзбекистондан сотиб олаётган маҳсулотларимиз етарли даражада эмас. Биз уларни кенгайтиришга тайёрмиз. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги меваларининг марказига айланишдан манфаатдормиз. Компаниямиз Лидл, Алди, Спар, Метро ва бошқалар каби Европанинг энг йирик тармоқларига қуритилган меваларнинг асосий етказиб берувчиларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон элчиси билан мамлакатингиздан қуритилган мевалар етказиб беришни кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни атрофлича муҳокама қилдик.

Мавзуга оид