Бойсундаги конда меҳнат шароитлари ва хавфсизлик қоидаларига амал қилингани текширилмоқда
Тоғ-кон саноати ва геология соҳасида назорат инспекциясининг Kun.uz сўровига жавобан маълум қилишича, М25 конида содир бўлган ҳодиса юзасидан текширув ўтказилмоқда. Текширув якунида меҳнат шароитлари ва хавфсизлик қоидаларига амал қилингани бўйича маълумот берилади. Шунингдек, иш материаллари иш очиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилади.

Фото: Kun.uz
Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида 17 сентябр куни яна водород сулфид гази чиқиши билан боғлиқ аварияда 4 киши ҳалок бўлди, 11 киши жабрланди.
Kun.uz Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси билан боғланиб, Бойсунда юз берган ҳодиса бўйича инспекция томонидан нималар қилинаётганига қизиқди.
Маълум қилинишича, ҳодисани ўрганиш бўйича Энергетика вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ҳамда тегишли идоралар билан биргаликда ишчи гуруҳ тузилган.
“Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан 2024 йил 19 сентябрда қабул қилинган буйруқ билан ушбу гуруҳий бахтсиз ҳодиса юзасидан махсус текширув ўтказилмоқда. Текширув якунига етганидан сўнг барча ҳужжатлар (материаллар) умумлаштирилади ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга иш очиш учун тақдим этилади.
Меҳнат шароитлари ва хавфсизлик қоидаларига амал қилингани бўйича ҳамда ҳолатни ўрганиш юзасидан амалга оширилган ишлар натижаси бўйича маълумотлар текширув якунлангандан сўнг тақдим этилишини маълум қиламиз”, – дейилади инспекция ахборотида.
Маълумот учун, ушбу назорат органининг вазифалари қаторига қуйидагилар киради:
- ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан, ер ости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлашда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ҳамда ер қаъридан фойдаланиш шартларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
- Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида ҳамда кончилик, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси ва металлургия йўналишлари саноат хавфсизлиги соҳаларида қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш ва бошқалар.
Аввалроқ журналистлар саволларига жавоб берган Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаев 17 сентябр кунги аварияда ишчиларнинг ҳалок бўлиши ва жабрланиши бўйича терговга қадар текширув ўтказилаётганини айтганди. “Натижаси бўйича маълумот берилади”, деганди Бош прокуратура масъули.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Россиянинг навбатдаги манипуляциялари». Зеленский Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифига берган жавобини изоҳлади
Жаҳон | 01:23
-
Миср Исроил ва ҲАМАСга 60 кунлик сулҳ бўйича янги режани таклиф қилди
Жаҳон | 00:41
-
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди
Жаҳон | 23:54 / 13.03.2025
-
Трамп Путиннинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги баёнотини «умидбахш, лекин тўлиқ эмас» деб атади
Жаҳон | 23:23 / 13.03.2025
Мавзуга оид

18:37 / 28.02.2025
“Халқнинг ичида қўрқув бор” – кофрунликлар ҳамон хавотирда яшамоқда

21:40 / 20.01.2025
Энергетика вазирлиги: Бойсундаги М25 конида тўпланган газни хавфсиз ёқиш ишлари олиб борилмоқда

15:30 / 20.01.2025
Видео: Бойсундаги М25 кони жойлашган ҳудудда оловли майдонлар юзага келган

16:00 / 23.11.2024