Сайловларни кузатиш учун 50 та давлатдан 400 га яқин, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси, Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти каби 21 та халқаро ташкилотларнинг қарийб 500 нафарга яқин, 26 та хорижий давлатлар сайлов комиссияларининг 60 нафар, жами 1 минг нафардан ортиқ халқаро ва хорижий кузатувчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси томонидан Ўзбекистонга сайловларни кузатиш бўйича тўлақонли катта Миссиясини, яъни таркибида асосий гуруҳ, узоқ муддатли ва қисқа муддатли жами 350 нафарга яқин кузатувчилар билан иштирок этиши режалаштирилмоқда.

МСК мажлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловларида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация ўтказиш тўғрисидаги Марказий сайлов комиссияси қарори қабул қилинди ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, МДҲ Парламент ассамблеяси, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси каби халқаро ташкилотлардан юборилган кузатувчиларнинг бир қисми аккредитациядан ўтказилди.

Ҳозирда кузатувчиларни аккредитациядан ўтказмоқчи бўлган хорижий ва халқаро ташкилотлар ўз давлатларидан туриб E-Saylov ахборот тизимига кириши ҳамда белгиланган намунадаги маълумотларни электрон тарзда киритиб, кўриб чиқиш учун юбориш имкониятига эга бўлмоқда.