Таиландда фермер девор қулаши хавфи сабаб 100 дан ортиқ тимсоҳини ўлдиришга мажбур бўлди
Мамлакат шимолида тимсоҳларни кўпайтириш билан шуғулланадиган фермер волер девори қулаши мумкинлиги туфайли шундай қарор қабул қилган. У электр токи билан 125 та тимсоҳни ўлдирган.

Фото: CNN
Таиландда тимсоҳ боқиш билан шуғулланувчи фермер мамлакатга ёпирилган тайфун сабаб йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган 100 дан ортиқ рептилияни ўлдиришга мажбур бўлди, деб ёзади CNN.
Қайд этилишича, 37 ёшли Наттапак Кумкад Таиланд шимолидаги Лампун провинциясида тимсоҳ боқиладиган ферма эгаси. У ўзининг сиам тимсоҳларига янги бошпана қидираётганида волерни ҳимоя қилиб турган девор қулаш хавфи остида эканини пайқаб қолган. Аммо айримларининг узунлиги 4 метрга етадиган тимсоҳларни бошқа жойга кўчиришнинг имкони йўқ эди.
Наттапакнинг сўзларига кўра, фермер тимсоҳлар ташқарига чиқиб кетмаслиги учун 22 сентябр куни уларнинг 125 тасини ўлдирган. «Ҳаётимдаги энг қийин — уларнинг барчасини ўлдириш қарорини қабул қилишимга тўғри келди. Оилам билан агар девор қуласа инсонларга туғиладиган хавфни назорат қила олмаслигимизни муҳокама қилдик. Бу одамлар ҳаёти ва жамоатчилик хавфсизлигига тааллуқли эди», — дейди у.
Жорий йилда кузатилган энг кучли «Яги» тўфони Хитой ва Жануби-Шарқий Осиё ҳудудидан ўтиб, кўплаб вайронагарчиликларни юзага келтирди. Ёғингарчилик оқибатида Таиланд шимолини сув босди.
Наттапакнинг айтишича, унинг фермаси 17 йилдан бери фаолият юритади ва ёмғирлар мавсумидан доим эсон-омон чиққан, аммо жорий йилги ёғингарчилик тимсоҳлар учун мўлжалланган аквариум деворларини нуратиб юборган.
«Мен 24 соатдан камроқ вақт ичида қарор қабул қилишга мажбур бўлдим», — дейди Наттапак. Фермернинг қўшимча қилишича, у тимсоҳларни электр токи ёрдамида ўлдирган.
Маълумотларга кўра, тимсоҳ кўпайтириш билан шуғулланиш сердаромад иш ҳисобланади: мамлакатда рўйхатдан ўтган 1,1 мингта тижорий ферма ҳар йили 215 миллион доллар фойда келтиради.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Мавзуга оид

15:51 / 30.03.2025
Мянма ва Таиланддаги кучли зилзила оқибатлари — фотосуратлар

15:12 / 30.03.2025
Таиландга ишлаш учун бориб, оғир касалликка чалинган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

19:42 / 29.03.2025
Мянма ва Таиландда кучли зилзила. Сўнгги маълумотлар

16:15 / 29.03.2025