ТИВ маълумотига кўра, учрашувда томонлар кейинги йилларда ижобий суръатни намоён этаётган Ўзбекистон-Япония стратегик шериклиги кун тартибининг долзарб жиҳатларини кўриб чиқдилар.

Аввал эришилган келишувларни ҳар томонлама рўёбга чиқариш, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида маслаҳатлашувларни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорликнинг белгиланган механизмларидан самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

Кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, туризм ва маданият соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш ҳамда турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.