17 октябр куни Россия қўшинлари Украина ҳудудига битта Х-59 бошқариладиган авиацион ракетани, шунингдек, 56 та ҳужумкор дронлар ва номаълум турдаги УУАни учирди, деб хабар берди УҚК Ҳаво кучлари.
Ҳисоботга кўра, фронт чизиғидаги инфратузилма объектларига ҳужумкор учувчисиз учоқларнинг 5 та зарбаси қайд этилган. Шу билан бирга, Суми, Киев, Полтава, Черниҳив, Житомир, Миколайив, Черкасск, Одесса ва Тернопил областларида душманнинг 22 та учувчисиз учоғи уриб туширилган, 27 таси радиоэлектрон кураш ускуналари иши натижасида «маҳаллий равишда йўқотиган» ва иккитаси Беларус йўналиши бўйича учиб кетган.
Россия Украинага 130 дан ортиқ ҳужумкор дронлар билан ҳужум қилди
16 октябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина бўйлаб 136 та дрон ва иккита ракетани учирди, деб хабар берди Украина Ҳаво кучлари Telegramʼда. «Душман Донецк областига ҳудуднинг босиб олинган қисмидан С-300/400 зенит ракетаси билан, Курск области ҳаво ҳудудидан Черниҳивга Х-59 бошқариладиган авиацион ракетаси, шунингдек, 136 та учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилди», дейилади хабарда. Учириш ҳолатлари Курск, Орел ва Приморско-Ахтарск районларидан амалга оширилди.
Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украинанинг 14 областида 51 та дронни уриб туширишга муваффақ бўлган, радиоэлектрон кураш тизимларининг ишлаши натижасида яна 60 та дрон Украинанинг бир қатор минтақаларида «йўқотилган». Ҳарбий ҳисобот эълон қилинган вақтда яна 20 та дрон Украина ҳаво ҳудудида бўлган ва иккитаси Россия Федерациясига қайтиб кетган.
















