Фан-техника | 01:36 / 24.10.2024
5697
2 дақиқада ўқилади

Apple бош директори iPhoneʼга сунъий интеллект жорий этилиши олдидан Хитойга ташриф буюрди

Apple Хитой бозори учун мўлжалланган ўз қурилмаларига сунъий интеллект технологияларини жорий этишда айрим қийинчиликларга дуч келмоқда.

Фото: Тим Кук/Weibo

Apple бош директори Тим Кук Америка техногиганти сунъий интеллект функциясини iPhone смартфонларига жорий этишга тайёрланаётган бир пайтда Хитойга ташриф буюрди. Пекинга ташрифи ҳақида корпорация раҳбари Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасига ёзиб қолдирди. 

Пекин кўчалари бўйлаб хитойлик сураткаш Чен Мен билан сайр қилган Кук Apple смартфонининг янги модели ёрдамида суратга тушган. Шуни вилоятидаги фермер хўжалигида у Хитой қишлоқ хўжалиги университети ва Чжэцзян университети талабалари билан қишлоқ хўжалиги самарадорлиги ҳамда барқарорлигини оширишга қаратилган рақамли технологиялардан фойдаланилишига гувоҳ бўлган.

Шунингдек, у Ванфуцзин туманидаги Apple дўконига ташриф буюриб, ходимлар ва харидорлар билан мулоқот қилган.

«Эътиборли жиҳати, мазкур ташриф Apple ўз смартфонлари ва бошқа қурилмаларига Apple Intelligence номли сунъий интеллект функциясини қўшиш режасини эълон қилган даврга тўғри», — дейилади хабарда.

Дунёдаги технологик компаниялар фойдаланувчилар талабидан келиб чиқиб ўз маҳсулотларига СИ функцияларини фаол жорий этмоқда. Аммо Apple Хитой бозори учун мўлжалланган ўз қурилмаларига сунъий интеллект технологияларини жорий этишда айрим қийинчиликларга дуч келди.

ХХР август ойида Хитой ва Европа Иттифоқи давлатлари бозорларига сунъий интеллектни жорий этишдан олдин тегишли қонунчиликни яхшилаб ўрганиб чиқиш кераклигини маълум қилгнади. Хитой назорат органлари жорий йилнинг саккиз ойида 188 та самарали СИ хизматларидан фойдаланишни маъқуллаган. Аммо ушбу технологияларнинг барчаси Хитойда жойлашган компаниялар томонидан яратилган.

Кук бу борада бирор расмий учрашув ўтказиш ёки ўтказмаслиги ҳозирча номаълум. Бу Apple бош директорининг Хитойга иккинчи ташрифи ҳисобланади. Март ойида Кук Пекинга Хитой тараққиёт форумида иштирок этиш учун келган ва америкалик тадбиркорлар билан биргаликда мамлакат бош вазири Лэ Кэцян билан учрашган эди.

Мавзуга оид